Линклар

Дунё уламолари "Исломий давлат" халифаси Бағдодийга очиқ хат йўллади


Дунёнинг юздан ортиқ етакчи уламолари бирликда "Исломий давлат" халифаси Абу Бакр Бағдодийга очиқ хат йўллаб, гуруҳни Ислом динига зид ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

24 сентябрь куни эълон қилинган мактубда "Исломий давлат" жангариларининг қийноқ қўллаши, одамларни чўри ва қулликка солиши, ғайридинларга зўрлаб Исломни қабул қилдириши, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини топташи, гуноҳсиз инсонларни ўлдириши Ислом томонидан тақиқлангани ва қайтарилгани қайд этилди.

Шунингдек, Ислом уламолари Бағдодийнинг халифалик даъвосини пуч, деди ва "Исломий давлат"нинг жиҳодга даъватини "ножоиз" деб қоралади.

XS
SM
MD
LG