Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:07

Украина ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдирганига оид айбловни рад этди


Нижная Кринкада кўмилган рус аскарлари қабри
Нижная Кринкада кўмилган рус аскарлари қабри

Украина ҳарбийлари Донецк вилоятининг Макеевка шаҳри атрофидаги Коммунар ва Нижная Кринка қишлоқларида топилгани иддао қилинган оммавий қабрларга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди. Айирмачилар украиналик ҳарбийлар бу қишлоқларда тинч аҳолини ўлдириб, оммавий қабрларга кўмганини иддао қилган эди.

Украина ҳарбийлари Донецк вилоятининг Макеевка шаҳри атрофидаги Коммунар ва Нижная Кринка қишлоқларида топилгани иддао қилинган оммавий қабрларга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди. Айирмачилар украиналик ҳарбийлар бу қишлоқларда тинч аҳолини ўлдириб, оммавий қабрларга кўмганини иддао қилган эди.

Украина шарқидаги аксилтеррор амалиётлар матбуот маркази Донецк вилоятида тинч аҳоли кўмилган оммавий қабрлар топилгани ҳақидаги Россия ОАВининг хабарларига жавобан баёнот тарқатди:

“Донецк яқинида оммавий қабрларнинг пайдо бўлишига Украина армиясининг алоқадорлиги ҳақида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бу Украина яхлитлигини сақлаб қолиш учун ўз бурчларини бажараётган украиналик аскарлар орасига нифоқ солишга қаратилган”, дейилади баёнотда.

Украина Миллий гвардияси ҳам Донецк вилоятида оддий фуқароларни ўлдиришга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

“Тинч аҳолининг жасадлари топилган Донецк яқинидаги районда Миллий гвардия жангчилари бўлмаган, у ерда бошқа қуролли кучлар бўлган”, деди чоршанба кунги брифингда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши вакили.

Украина ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдирганига оид айбловни рад этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк

Макеевка қишлоғини назорат қилиб турган айирмачиларнинг таъкидича, маҳаллий аҳоли кўрсатган оммавий қабрлардаги тинч аҳолини гўёки Украина ҳабийлари қатл қилган. Уларнинг айтишича, қабрлар яқинида украина ҳарбийлари истеъмол қиладиган “сухой паёк”лар топилган.

Россия ҳукумати бу “ҳарбий жиноят” эканини урғулаб, Европа Иттифоқи парламенти ассамблеяси ва ЕХҲТдан оммавий қабрларда топилган фуқароларнинг ўлими юзасидан текширув олиб бориш учун махсус комиссия тузишни талаб қилган.

ЕХҲТ вакиллари Коммунар посёлкасида бўлиб, ҳақиқатан ҳам қабрлар борлигини аниқлаган. Лекин ЕХҲТнинг Украинадаги махсус миссияси раҳбари Майкл Бочуркив гап Россия ОАВи хабар берганидек “оммавий қабрлар” хусусида эмас, балки “белгиланмаган қабрлар” ҳақида бораётганини таъкидлаган.

ЕХҲТнинг Украинадаги миссияси хабарида айтилишича, ўзини Донецк халқ республикаси полицияси деб таништирган одамлар ЕХҲТ вакилларига, айирмачилар таъкидлаганидек, бир неча жасад бир жойга кўмилган учта қабрни кўрсатган. Яна иккита қабр Коммунар посёлкаси яқинида ва яна бири посёлканинг ўзида бўлган. Посёлка шахтаси яқинида ЕХҲТ вакиллари бир биридан 50 метр узоқликда жойлашган ва ҳар бирига иккитадан жасад кўмилган иккита қабрни кўрган. Бу жасадлардан беш метр узоқликда “макаров” тўппончасининг саккизта гилзаси топилган.

“Ассошиэйтед пресс” ва “Рейтер” агентлиги ўтган ҳафтада айирмачилар томонидан тўплардан, жумладан бараварига реактив снаряд отадиган ускуналардан ўққа тутилган Макеевка қишлоғидан суратлар эълон қилган эди. Маҳаллий аҳоли “Град” ускуналари қўлланилгани ҳақида хабар берган.

“Рейтер” агентлиги фотографи Марко Дюрици ЕХҲТ вакилини табличка ўрнатилган қабр ёнида суратга олган эди. Табличкада “Путин ёлғони учун қурбон бўлдилар”(“Погибли за путинскую ложь”) ва Юрий, Сергей, Максим, “ВС России” деган сўзлар ёзилган эди.

РИА Новости агентлиги ҳам бир қанча суратларни эълон қилди. Битта суратда қабрдаги табличка алоҳида тасвирга туширилган, бироқ ундаги ёзувни ўқиб бўлмайди. Лекин суратлар галареяси “Донецк остонасида тинч аҳоли қабрлари жойида” деб номланган.

ЕХҲТ ташкилотининг хабарида айтилишича, юқорида қайд қилинган қабр посёлкага олиб борадиган йўл ёқасида жойлашган. Судмедэкспертнинг йўқлиги боис, бу қабрнинг ҳақиқийлиги ва неча киши кўмилганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

XS
SM
MD
LG