Линклар

Буюк Британиядаги суриялик ҳуқуқ фаоллари ўтган тунда АҚШ етакчилигида амалга оширилган ҳаво ҳужумларида "Исломий давлат"нинг 14 аскари ўлдирилганини айтмоқда.

Сурияда инсон ҳуқуқлари аҳволини кузатаётган марказ етакчиси Рамий Абдулраҳмоннинг айтишича, ҳаво ҳужумлари чоғида камида 5 нафар тинч аҳоли вакили ўлганига оид маълумотлар бор.

Коалиция ҳарбий ҳаво кучлари чоршанба куни “Исломий давлат” гуруҳи назоратида бўлган Cуриядаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфраструктура объектларини бомбардимон қилди. Ҳужумдан мақсад “Исломий давлат” гуруҳининг молиявий манбаларини йўқ қилишдир.

Ғарб махсус хизматларининг билдиришича, “Исломий давлат” қора бозорда нефть маҳсулотларини пуллаш орқали кунига 2 миллион доллар даромад топмоқда.

Чоршанба кунги ҳужумда, асосан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари самолётлари қатнашди.

XS
SM
MD
LG