Линклар

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси МТС уяли алоқа хизмати кўрсатувчи “Universal Mobile Systems” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси иштирокчилари таркибига киритилганини маълум қилди.

Қўмитанинг 25 сентябрь куни хабар беришича, МТС қўшма корхона устав капиталининг 50,01 фоизига, Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази давлат унитар корхонаси 49,99 фоизига эга бўлди.

“Universal Mobile Systems”га амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензиялар, зарур бўлган частота диапазони, рақамлар сиғими ҳамда фаолият кўрсатиши учун бошқа керакли рухсатномалар берилган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

Ўзбекистон расмий идоралари "Ўздунробита"ни катта миқдорда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликларда айблаган эди.

Бир неча ой олдин Ўзбекистон ҳукумати МТСга яна ўзбекистонда фаолият юритишга рухсат берган. МТС энди “UMS” бренди остида иш олиб боради.

XS
SM
MD
LG