Линклар

Фаластиндаги ХАМАС ва ФАТХ рақобатчи партиялари Ғазода аввалгидай ягона ҳукумат тузишга келишиб олди.

ХАМАС ва ФАТҲ вакиллари бу борада Миср пойтахти Қоҳирада икки кунлик музокаралар ўтказди ҳамда ўз қарорларини 25 сентябрда эълон қилди. Энди октябрнинг охирларида Исроил -Фаластин музокаралари бошланади.

ХАМАС ва ФАТХ жорий йил июнида Ғазода Бирлик ҳукуматини тузган, лекин ҳукумат ишлай олмаган эди. Ўшанда ФАТХ партиясига мансуб Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос ХАМАСни Ғазода паралел ҳукумат тузганликда айблаган. ХАМАС эса Фаластин мухторияти раҳбарияти Ғазо минтақасидаги ҳукумат тузимларига ойлик иш ҳақи бермаётганини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG