Линклар

Эрон президенти Ғарбнинг "стартегик хатоларини" айтиб берди


Ҳасан Руҳоний.

Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош Ассамблеясида 25 сентябрь куни сўзлаган нутқида Ғарбнинг “стратегик хатолари Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказни террорчилар ҳамда экстремистлар маконига айлантирди”, деб билдирди.

Руҳоний дунё мамлакатлари экстремизмга қарши биргаликда кураша олишига ишонмаслигини айтди. Шунингдек, Эрон президенти Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар йирик давлатларнинг “ортиқча талабларни қўяётгани” туфайли натижа бермаяпти, деди.

Руҳоний Ғарб давлатлари муросага келса ноябрга қолиб қолмай ядровий дастур юзасидан келишим тузилишига ишонишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG