Линклар

Британия парламенти "Исломий давлат"га ҳужум масаласини муҳокама қилди


Британия Бош вазири Дэвид Камерон "Исломий давлат" жангариларига қарши ҳужум учун рухсат сўраб, парламентга юзланди.

Таътилда бўлган парламент аъзоларини йиғилишга чақирган Камерон ИД жангариларининг ҳаракатлари даҳшатли равишда ваҳшийлашиб бораётганидан хавотир билдирди.

Ўтган йили Британия парламенти мамлакат ҳаво кучларининг Сурияда президент Ассад режими ҳарбийларига қарши ҳужум қилиш ҳақида Бош вазир киритган сўровни рад этган эди.

Бу гал мамлакатдаги сиёсий партиялар Камероннинг ИД га қарши ҳужум сўровини маъқуллашини билдирмоқда.

Британ инглизчасида сўзлаган жангари томонидан америкалик икки журналист ва инсонпарвар ёрдам ташкилотининг британиялик ходими танаси бошидан жудо қилиниши бу давлатда жамоатчиликнинг кескин норозолигига сабаб бўлмоқда.

Британия ҳукуматининг маълум қилишича, айни пайтда 500 га яқин фуқаро Сурия ва Ироқ шимолидаги жиҳод ҳаракатларига қўшилган ҳамда уларнинг ортга қайтишидан жиддий хавотир бор.

XS
SM
MD
LG