Линклар

ҲРУ Акром Йўлдошевни ғойиб бўлган маҳкумлар тоифасига киритди


Акрам Йўлдошевнинг бу сурати 2005 йилда Тошкентдаги қамоқхонадан туриб, кўрсатма бераётган пайтида олинган.

Акрам Йўлдошевнинг бу сурати 2005 йилда Тошкентдаги қамоқхонадан туриб, кўрсатма бераётган пайтида олинган.

Ҳьюман Райтс Уотч халқаро ташкилоти 1999 йилдан буён қамоқхонада сақланаётган “Акромийлар” диний оқими раҳбари Акром Йўлдошев 3 йилдан буён бедарак эканини аниқлади. Ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов бу ҳолатни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида "шахснинг ғойиб бўлиши" деб баҳолади.

Ҳьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов 15 йилдан буён буён қамоқда сақланаётган “Акромийлар” диний оқими раҳбари Акром Йўлдошев 3 йилдан ортиқ бедарак экани аниқланганини маълум қилди.

- Биз шахснинг ғойиб бўлгани фактини аниқладик - маҳкум Акром Йўлдошевни яқинлари 3 йилдан ортиқ на кўришди, на у ҳақда бирор бир маълумотга эга бўлишди. Бу ҳолат ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, "шахснинг ғойиб бўлиши" деб баҳоланади. Бу халқаро ҳуқуқ меъёрларининг ўта жиддий равишда бузилишидир, - деди Озодлик билан суҳбатда Стив Свердлов.

Ҳуқуқ фаоли маҳкум Йўлдошев тақдирига оид маълумотларни аниқлаш уриниши ҳозирча натижа бермагани, аммо суриштирув давом этаётганини таъкилади.

1963 йилда Андижон шаҳрида туғилган Акром Йўлдошев 1999 йилда Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Кейинчалик у "Акромийлар" диний экстремистик ташкилотини тузиш ва 2005 йилда Андижонда содир бўлган қонли воқеаларни қамоқхона ичкарисидан туриб уюштириш ва бошқаришда айбланган.

2003 йилда унинг қамоқхонада сил касалига чалингани ва октябрь ойида Тошкентдаги жазони ўташ муассасаларининг умумий шифохонаси бўлган 64/18-қамоқхонага келтирилгани хабар қилинган эди.

Озодлик билан суҳбатда ҲРУ фаоли Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган бошқа сиёсий маҳбуслар тақдирига оид ташкилот аниқлаган маълумотларни ҳам тилга олди.

Қуйида Стив Свердлов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG