Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:36

Чориевнинг рафиқаси консул рўйхатидан ўтмагани учун фуқароликдан чиқарилдими?


Баҳодир Чориевнинг хотини паспортига унинг фуқароликдан чиқарилганлиги ҳақида ëзилган ëзув
Баҳодир Чориевнинг хотини паспортига унинг фуқароликдан чиқарилганлиги ҳақида ëзилган ëзув

20 сентябр куни қўлида муддати тугамаган паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароси Феруза Хуррамова ватанига киритилмади. Махсус хизмат ходимлари Хуррамовани Ўзбекистон президенти фармонига биноан шу йил апрелда фуқароликдан маҳрум этилганидан хабардор қилди ва бу ҳақда унинг паспортига муҳр уриб, аёлни депортация қилди. Бу воқеани "Қурултой"да муҳокама қилган иштирокчилар расмий Тошкент ўз танқидчиларидан ўч олмоқда, деб хулоса билдирди.

"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг хотини Феруза Хуррамова паспортини алмаштириш, бетоб онасини кўриш ва марҳум қайинотасининг маъракаларида қатнашиш учун АҚШдан Ўзбекистонга борганида, Тошкент аэропортидан мамлакатга киришига рухсат берилмади.

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида “Ўзбекистон фуқаросини унинг ўзидан бехабар тарзда фуқароликдан маҳрум этиш қонунга тўғри келадими?" деган савол жавоби муҳокама қилинди.

Эшиттиришда қатнашган Феруза Хуррамованинг айтишича, у ва ўғли аэропортданоқ депортация қилинган.

Феруза Хуррамова беш йил давомида хориждаги Ўзбекистон консуллигида рўйхатдан ўтмагани унинг фуқаролиги бекор қилишига сабаб экани иддао қилинди.

Хуррамованинг ўзи эса Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилганидан аеропортга боргунга қадар бехабар бўлганини билдирди.

АҚШдан сиëсий бошпана олган Баҳодир Чориевнинг шу кунларда Ўзбекистонга киритилмаган рафиқаси ва ўғли 2008 йили Ўзбекистонга борганида, мамлакат киритилгани ва 40 кун туриб, яна АҚШга қайтган эди.

Қурултой иштирокчилари шу тариқа расмий Тошкент ўз танқидчиларидан ўч олаëтганини таъкидлади.

Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиш Зулхумор билан тугайдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:15 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG