Линклар

logo-print

"Роскомнадзор" ташкилоти Facebook, Gmail ва Twitter маъмуриятидан Россия ҳудудида "ахборот тарқатишни ташкил қилувчилар" сифатида рўйхатдан ўтишни талаб қилди.

"Известия" нашрининг ташкилот раҳбари Максим Ксензовга таяниб ёзишича, агар "Америка интернет хизматлари" Россия қонунчилиги талабларини бажармаса, уларга нисбатан маъмурий чора кўрилади. Иккинчи огоҳлантиришдан сўнг эса сайт ёпиб қўйилади.

Россия ҳудудида рўйхатдан ўтгач эса, номи тилга олинган сайтлар "Россия Федерацияси ҳудудида ахборотни қабул қилиш, узатиш, етказиш ва овозли ахборот, матн, тасвир, товуш ва интернет тармоғи фойдаланувчиларидан келадиган бошқа электрон хабарларни қайта ишлашга доир маълумотлар"ни 6 ой давомида сақлаши лозим.

Бу талабни бажармаган тақдирда, Facebook, Gmail ва Twitter маъмурияти 500 минг рублга қадар жаримага тортилиши мумкин.

Россияда 1 августдан кучга кирган "Персонал ахборот тўғрисида" ва "Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборот ҳимояси тўғрисидаги" қонунларга мувофиқ мамлакат ҳудудида фаолияти юритаётган ОАВ ва 3 минг мухлисига эга блогерлар учун фаолият юритишнинг янги тартиблари жорий қилинди. Унда ахброт тарқатувчи сифатида "Роскомнадзор"нинг махсус рўйхатига киритилган интернет компаниялар ўз фойдаланувчисига оид маълумотларни 6 ой давомида сақлаши лозим.

Шунингдек, ахборот тарқатувчилар қонунда белгиланган вазиятларда бу маълумотларни махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этиши зарур. Агарда бу талаблар бажарилмаса, "Роскомнадзор" бу сайтларни ёпиб қўйиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, бу қонунлар қабул қилинмасдан олдин интернет фойдаланувчилар тўғрисида маълумотни қўлга киритишда махсус хизмат ходимлари учун суд қарори зарур эди.

XS
SM
MD
LG