Линклар

logo-print

Юқорида кўриб турган суратингизда Грузия пойтахти Тбилиси яқинидаги оромгоҳлардан бирида бахтли она ўзиданда бахтлироқ фарзандини ўйнатмоқда. Ҳар кунимиз шундоқ бўлса қани эди. Бироқ дунёнинг ишлари турлича: у шоду ҳуррамлик, ташвишу азаларга тўла.

Америкалик актёр Жорж Клуни ва унинг қаллиғи, ливанлик –британиялик юрист Амал Аламуддин 26 сентябрда Венецияга келди. Матбуотнинг билдиришича, уларнинг тўйлари дам олиш кунлари Венецияда ўтказилади.

Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасидаги футбол мусобақалари. Эрон ва Тожикистон ўйини.

Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё ўйинларида аёллар муобақалашмоқда.

Осиё ўйинларида эшкак эшиш бўйича мусобақада олтин медални қўлга киритган эронлик Муҳсин Шоди тиз чўкиб, Эрон байроғини ўпмоқда.

Осиё ўйинларида қатнашаётган қозоғистонлик Жазира Жапаркул 75 кило вазндаги штангачи аёллар мусобақасида 145 килони кўтаргач, штангани ўпмоқда.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон (чапда) БМТнинг 69-Бош Ассамблеяси йиғинидан сўнг Эрон президенти Ҳасан руҳоний билан учрашмоқда. Эронда 1979 йилдаги ислом инқилобидан бери Британия ва Эрон раҳбарлари биринчи марта учрашмоқда.

Суриялик кекса қочқин Туркия чегарасини кесиб ўтгач тамадди қилмоқда. “Исломий давлат” жангарилари Кобони шаҳрига ҳужум бошлаганидан бери ўтган бир неча кун ичида Туркияга 1490 минг курд қочиб келди.

Россия Болтиқ флоти аскари Калининграддаги ҳарбий машқ пайтида.

Россиялик фаол Москвадаги АҚШ элчихонаси олдида ўтган норозилик намойиши чоғида.

Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромида Союз ТМА-14М ракетасини старт майдончасига олиб кетишмоқда.

Қозоғистонда Союз ТМА-14 М ракетасининг учрилиш пайти.

Македонияда Асал куни ўтказилмоқда.

Дамашқ атрофидаги мавзелардан бири бомбардимондан сўнг.

Украиналик ҳарбийнинг ниқобида “Уруш дўзахдир” деган сўзлар ёзилган.

Россияпараст исёнчи Украина шимолида Нижная Кринка шаҳридаги завод ҳаробалари олдида.

Эрон ҳарбийлари 1980 йилда Ироқнинг бостириб кириши натижасида бошланган 8 йиллик уруш қурбонлари хотирасига ўтказилаётган парадда қатнашмоқда.

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Жаҳон тинчлик кунига бағишланган велопойга ўтказилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG