Линклар

logo-print

Истаравшаний рафиқаснинг ўзбек қамоғидаги сирли ўлими юзасидан БМТга мурожаат этди


Тожикистонлик журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истарафшаний рафиқаси Нилуфар Раҳимжонованинг Тошкент қамоқхонасидаги сирли ўлими юзасидан текширув ўтказилишига кўмаклашишни сўраб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига хат билан мурожаат этган.

Бу ҳақда жаноб Истаравшаний Озодликка маълум қилди.

14 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар қамоқхонасидан 37 ёшли муслима Нилуфар Раҳимжонованинг ўлиги чиққан. Жаноб Истаравшаний Озодлик билан суҳбатда рафиқасининг ўлимида Ўзбекистон режимини айблади.

Жасад олиб келинганидан сўнг олти соатнинг ичида Тошкентдаги қабристонга тупроққа берилган. Мурдани олиб келганлар ўлим сабабини айтишмаган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида террорчиликка алоқадорлик айблови билан қамалган маҳкумларга нисбатан қийноқлар систематик эканини айтиб келишади.

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасининг ўтган ҳафтада эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда ҳибсга олинганлар мажбурий кўрсатмалар учун шафқатсиз қийноқлар ва жинсий зўрлашларга дуч келиши айтилади.

XS
SM
MD
LG