Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:31

Клинтонлар неваралик бўлишди


АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон ва АҚШ собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтоннинг қизи Челси қиз туғди.

Бу ҳақдашанба куни Клинтонлар оиласи "Твиттер" тармоғи орқали маълум қилди. Янги туғилган чақалоққа Шарлотта деб исм қўйишган.

34 ёшли Челси Клинтон 2010 йилда Марк Мезвинскийга турмушга чиққан эди.

Хиллари Клинтон 2016 йили АҚШда бўладиган президентлик сайловида асосий номзодлар орасида бўлиши кутилаяпти.

Клинтон хонимнинг ўзи президентлик сайловига номзодини қўйиш масаласида келаси йил бир қарорга келишини айтган.

XS
SM
MD
LG