Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

АҚШ: ҳаво зарбалари “Исломий давлат”ни заифлаштирган


АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, коалиция кучларининг Сурияда амалга ошираётган ҳаво зарбалари “Исломий давлат”ни анча заиф холатга келтирган.

Лекин, ИДни буткул йўқ қилиш учун ҳаво амалиёти кифоя эмас, демоқда Пентагон раҳбарияти.

АҚШ генерали Мартин Демпси Ироқ ва Сурияда қуруқлик амалиётларига зарурат борлиги ҳақида гапирмоқда.

Қуруқлик амалиётлари учун мўътадил суриялик мухолифатчилардан иборат 15 минг жангчи лозим, демоқда генерал Демпси.

Жума куни Ироқда “Исломий давлат”га қарши амалга оширилаётган ҳаво зарбалари бериш амалиётига Буюк Британия ҳам қўшилди.

XS
SM
MD
LG