Линклар

logo-print

Apple ширкати iPhone 6 шим чўнтагида тез букилиши борасидаги айрим фойдаланувчиларнинг эътирозини рад қилиб чиқди.

Ўз баёнотида ширкат янги аппарат ташқи таъсирга анча чидамли материаллардан қилинганини билдирди.

–Нормал фойдаланилса iPhone камдан кам холатда букилиши мумкин, - деб билдирди ширкат.

Сотувга чиқарилганидан олти кун ўтиб тўққиз фойдаланувчи Apple ширкатига боғланиб, iPhone 6 Plus букилувчанлиги ҳақида шикоят қилган.

Букилган iPhone 6 суратлари Интернетга қўйилиши ортидан Apple акциялари тушиб кетган.

XS
SM
MD
LG