Линклар

Тошкентдаги собиқ "Intercontinental Tashkent" меҳмонхонаси "Hilton Group" га ўтди


Тошкентдаги собиқ “Intercontinental Tashkent” бугунги кунда эса “International Hotel Tashkent” номи остида хизмат қилган мехмонхона АҚШнинг Hilton Group тасарруфига ўтказилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлигидаги манбаалар Озодликка маълум қилди.

Лекин, Hilton Group Тошкентдаги ягона беш юлдузли меҳмонхона ҳиссаларининг қанча фоиз улушига эга бўлгани ва келажакда меҳмонхонага қанақа ном берилиши маълум эмас.

“International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси раҳбарияти бу ҳақда маълумот беролмасликларини айтишди.

Тошкентдаги “InterContinental” меҳмонхонаси InterContinental Hotels Group ширкати 2012 йилда Ўзбекистонда ўз бизнесини тўхтатиши ортидан “International Hotel Tashkent”га айланган эди.

InterContinental Hotels Group ширкати меҳмонхонанинг 50 фоизлик улушига эга бўлиб келган.

XS
SM
MD
LG