Линклар

Испаниянинг Каталонияси ҳам мустақиллик референдумини ўтказмоқчи


Каталониянинг Испания таркибидан ажралиб чиқиши масаласи бўйича референдум ноябрь ойида ўтказилади.

Каталония мухторияти раҳбари Артур Мас мустақиллик референдумини 9 ноябрь куни ўтказиш ҳақидаги декретга имзо чекди.

Испаниянинг марказий ҳукумати референдум ўтказилишини мамлакат Конституциясига зид дея, унга қарши чиқмоқда.

Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония мухториятининг Испания таркибидан ажраб чиқиши бўйича референдум ўтказилишига йўл қўймаслигини билдирди.

Жаноб Рахой келаси ҳафтада бу юзадан махсус ҳукумат мажлиси ўтказиши ва масалани Конституциявий маҳкамага ошириши кутилмоқда.

Шунга ўхшаш референдум Шотландияда ҳам ўтказилган эди. 16 сентябрь куни Британиядан ажралиш борасида Шотландияда ўтган референдумда шотландларнинг 55 фоиздан ортиқроғи мустақилликка қарши овоз берганди.

XS
SM
MD
LG