Линклар

Андижон вилояти Пахтаобод тумани Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича бошлиғи Бегали Эргашев машинада кетаётганида пахта ортилган трактор прицепига урилиб ҳалок бўлган.

Ҳалокат 23 сентябрь куни Избоскан туманида кечаси содир бўлган. Пахта ортиб кетаётган тракторнинг ташқи ёритқичлари ишламаган.

Аввалроқ Андижон туманининг Олтинкўл туманида ҳам шундай ҳалокат рўй берганди.

Тунда пахта ортиб кетаётган тракторнинг прицепига Нексия автомобилининг келиб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши оғир жароҳат билан касалхонага ётқизилганди.

Ўзбекистондаги пахта мавсумида терилган пахта ҳар куни кечқурун пахта пунктларига топширилади.

Пахта ташийдиган тракторларнинг аксарият қисми эскирганлиги ва прицепларнинг ташқи ёритгичлари ишламаслиги оқибатида тунда авариялар содир бўлиши кўпроқ кузатилади.

XS
SM
MD
LG