Линклар

Машҳур киноактёр Жорж Клуни инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига уйланди


Жорж Клуни ва рафиқаси Амал Аламуддин.

Жорж Клуни ва рафиқаси Амал Аламуддин.

Америкалик машҳур киноактёр Жорж Клуни инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Амал Аламуддинга уйланди.

53 яшар Клуни ва 36 яшар Аламуддиннинг никоҳ кечаси 27 сентябрь куни Италиянинг Венеция шаҳридаги ҳашаматли “Оман” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Дабдабали тўй маросими бошланишидан олдин меҳмонлар кемада Венеция каналида сузишди.

Хабарларга кўра, меҳмонлар орасида Синди Кроуфорд, унинг турмуш ўртоғи Рэнди Гербер, Билл Мюррей ва Мэтт Дэймон ҳам бўлган.

XS
SM
MD
LG