Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби билан учрашди


Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов, Нью Йорк ш., БМТ Бош ассамблеяси, 2014 йил 27 сентябрь.

Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов, Нью Йорк ш., БМТ Бош ассамблеяси, 2014 йил 27 сентябрь.

БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессиясида қатнашиш учун Нью Йоркка сафар қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 сентябрь куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашди.

Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, халқаро ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Дунё ташкилоти раҳбари октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро анжуманга БМТ томонидан катта қизиқиш қаратилгани ва тадбирдан кўзланган мақсадларни қўллаб-қувватлашини айтган.

Ундан олдин БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида сўзлаган Абдулазиз Комилов Афғонистондаги беқарор вазият Марказий Осиёдаги тинчликка таҳдид солиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Комилов минтақадаги айрим давлатлар томонидан мустақил ва холис халқаро экспертиза ўтказилмай катта тўғонларга эга бўлган ГЭСларни барпо этиш лойиҳаларини олға сурилишига йўл қўйиб бўлмаслигини яна бир марта таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG