Линклар

logo-print

Халқаро коалиция “Исломий Давлат”нинг нефт заводларига ҳужум қилди


АҚШ Флотига қарашли F-18E русумидаги учқичлар.

АҚШ Флотига қарашли F-18E русумидаги учқичлар.

АҚШ етакчилигидаги коалиция учқичлари “Исломий Давлат” жанггарилари босиб олган ва гуруҳни молия билан таъминлашда фойдаланаётган Суриядаги нефт манбаларини бомбардимон қилди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти маълумотига кўра, 28 сентябрь куни коалиция учқичлари Суриянинг Тал Абяд шаҳри яқинидаги нефтни қайта ишлайдиган заводга ҳаводан зарбалар берган.

27 сентябрь куни халқаро коалиция учқичлари Туркия чегарасига жуда яқин жойлашган курдларнинг Айн ал-Араб шаҳри яқинидаги “Исломий Давлат” жанггариларини нишонга олди.

Курдлар Кобан деб атайдиган мазкур шаҳарни жанггарилар бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери босиб олишга уринмоқда.

Жанггарилар ҳужумидан қўрққан 160 минг шаҳар аҳолиси Туркия ҳудудига қочиб ўтган.

XS
SM
MD
LG