Линклар

Лавров: Ғарб билан санкциялар урушидан Россия манфаатдор эмас


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Ғарб билан санкциялар урушини давом эттириш истагида эмаслигини айтди.

28 сентябрь куни Санкт-Петербургдаги Бешинчи телеканалга интервью берган Лавров, биз ҳозирги вазият чексиз давом этишидан манфаатдор эмасмиз, деган.

Жорий йил март ойида Россия Украинага қарашли Қрим ярим оролини ўз ҳудудига аннексия қилгани ва Украина шарқидаги айирмачиларни дастаклаб келаётгани сабабли Ғарб давлатлари Россияга нисбатан санкциялар жорий қилган.

Бунга жавобан Россия санкцияларга қўшилган Европа давлатларидан бир йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашё импорт қилишни тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG