Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:32

Белградда гей-парад хавфсизлик кучайтирилган вазиятда ўтди


Сербия пойтахти Белградда тўрт йилда илк бор гей-парад ўтказилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 28 сентябрь кунги юришда бир мингдан бир ярим минггача озчилик вакиллари қатнашган.

Ўнг қанот гуруҳлари таҳдиди боис Белградга бир неча минг полиция ходими, махсус кучлар, зирҳли машиналар ва сув сепадиган қуроллар ўрнатилган машиналар жойлаштирилган.

2010 йилда ўтказилган гей-парад қатнашчиларига ашаддий миллатчилар ҳужум қилгани оқибатида 150 киши жароҳат олган.

Шу сабаб ҳукумат уч йилдан бери гей-парад ўтказилишига рухсат бермай келаётган эди.

XS
SM
MD
LG