Линклар

Ucell оператори рақам териш тартибини халқаро стандартларга ўтказади


Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа оператори рақам териш тартиби халқаро стандартларга ўтказилишини маълум қилди.

2014 йил 1 октябрдан бошлаб, шаҳарлараро ва халқаро рақамларга чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш учун янги қоидалар кучга киради.

Шаҳарлараро алоқага чиқиш учун “8” рақами ўрнига “0” рақами терилади.

Халқаро алоқага чиқиш учун “8-10” рақамлари ўрнига “00” рақамлари терилади.

Айни пайтда, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларга қўнғироқ қилиш учун абонент рақами олдидан “+” белгисини қўйиб ҳам алоқага чиқиш мумкин.

XS
SM
MD
LG