Линклар

Бош прокуратура заргарлик дўконларига доир қоидаларни кучайтирди


Ўтган ҳафта Тошкентнинг Чорсу бозоридаги заргарлик буюмлари дўконларини қора ниқоблилар гуруҳи босган эди.

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Чорсу бозоридаги заргарлик буюмлари дўконларини қора ниқоблилар гуруҳи босган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси заргарлик буюмлари савдоси устидан назоратни кучайтирди. Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадни легализация қилиш билан куарш департаменти муваққат бошлиғи буйруғига кўра, қимматбаҳо металл ва тошлар билан савдо қилувчи шахслар учун янги қоидалар жорий қилинган.

Бу ҳақда хабар қилган Norma.uz сайтига кўра, бундан эътиборан заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар, бир мартада минимал иш ҳақининг 300 баробарига тенг миқдорда мол сотиб оладиган мижозларни тегишли тарзда текширишлари лозим бўлади. Бу чора ҳам харидор, ҳам сотувчига нисбатан қўлланиши лозим бўлади. Бундан ташқари мавжуд мижозлар ҳам текширувдан ўтказилиши прокуратура қарори билан белгилаб қўйилди.

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Чорсу бозоридаги заргарлик буюмлари дўконларини қора ниқоблилар гуруҳи босган эди. Қуролланган махсус гуруҳ билан дўконларга кирган солиқ инспекцияси ходимлари дўконлардаги барча заргарлик ва тилла буюмларни рўйхат қилмасдан олиб чиқиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG