Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:47

Мол ўғирлаган ўзбекистонликлар Қирғизистонда қўлга олинди


Бу ҳақда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси яқинида жойлашган Қирғизистоннинг Ахси тумани ички ишлар бўлими хабар берди. Маълумотларга қараганда, мазкур туманда ўғирланаётган молларнинг асосий қисми Ўзбекистонда сотилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси яқинида жойлашган Қирғизистоннинг Ахси тумани ички ишлар бўлими хабар берди. Маълумотларга қараганда, мазкур туманда ўғирланаётган молларнинг асосий қисми Ўзбекистонда сотилмоқда.

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида сўнгги ойларда мол ўғирланиши билан боғлиқ юздан ортиқ жиноят ишлари очилди.

Расмий маълумотларга қараганда, Ахси тумани Ўзбекистон билан 130 километрли ҳудудда чегарадош. Мазкур чегара чизиғида 11 та аниқланмаган чегара ҳудуди мавждуд. Тумандан ўғирланаётган мол ва қўйларнинг асосий қисми мана шу аниқланмаган ҳудудлар орқали Ўзбекистонга ҳайдаб кетилмоқда.

Ахси туман ички ишлар бўлими бошлиғи Мўминали Дўбулбековнинг айтишича, мол ўғирлашда айбланиб, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинган.

-Яқиндагина Ўзбекистоннинг бир фуқаросини қамоққа олдик. У тўрт марта мол ўғирлагани аниқланди. Ўғирланган молларни Ўзбекистонга ҳайдаб кетаётган қирғизистонликлар ҳам қўлга олинмоқда, -деди милиция бошлиғи.

Расмийлар ва маҳаллий аҳолининг айтишича, Ўзбекистонга ҳайдалиб кетилган молларни топиш ҳамда эгаларига қайтариш қийин бўлмоқда. Масалан, Ахси туманининг Подшохота қишлоғида яшовчи Акан Стамалиевнинг 8 бош қорамоли ўғирланиб, Ўзбекистонга олиб кетилган.

-Молларни эрталаб адирга ҳайдаган эдик. Ўша ердан ўғирлаб, Ўзбекистоннинг Нанай қишлоғига олиб кетишган экан. Ўзбекистонга ҳайдалиб кетган молимизни ҳеч ким бизга қайтариб бермайди. Қишлоғимиз аҳолиси бир йил ичда юз бошдан ортиқроқ молини ўғирлатди, -деди Акан Стамалиев.

Маҳаллий аҳоли мол ўғирликка чек қўйиш ва ўғирланган молларнинг Ўзбекистонга ҳайдаб кетилишини олдини олиш мақсадида чегарачилар билан ҳамкорликда чегарани назорат қилмоқда.

-Биз Ўзбекистон билан чегарадошмиз. Ўзбекистон томонида чегарани мустаҳкам қўриқлашади, бизнинг ҳудудимизда бўлса чегарачини топиш қийин. Бу ҳудудни мустаҳкам қўриқлашимиз керак, -деди маҳаллий аҳоли вакили Усен Наралиев.

Маҳаллий расмийларга ишонилса, ўтган йилнинг саккиз ойида Ахси туманида фақат учта мол ўғирлиги содир этилган. Жорий йилда эса чегара олди ҳудудларида мол ўғирлаш юзасидан 50дан ортиқ ҳолат рўйхатга олинган. Қирғизистонликларга келтирилган зиён эса 10 миллион сўм, яъни 190 минг долларни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG