Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:44

Ўзбекистон Божхона хизматининг юқори лавозимли расмийси ҳибсга олинди


Ўзбекистон Божхона хизматининг бир нечта юқори лавозимли расмийси пора олганликда гумонланиб Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидаги манбага таяниб РИА Новости агентлигининг билдиришича, махсус кучлар Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи полковник Сирожиддин Ғуломов ва ўринбосарини ҳибсга олган.

Амалиёт чоғида Тошкент вилоятидаги божхона постининг бир неча ходими ҳам қўлга олинган.

Улар давлат чегарасини кесиб ўтаётган тадбиркорлар ва жисмоний шахслардан таъмагирлик йўли билан пул ундирганлик ҳамда пул йиғиш мақсадида жиноий гуруҳ тузганликда гумон қилинмоқда.

Жорий йил июнь ойида Давлат божхона қўмитасининг юзга яқин ходими контрабанда моллари Ўзбекистон ҳудудига тўсиқсиз кириб келишига йўл қўйганликда гумонланиб Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG