Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:23

Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисми буткул қуриди


Орол денгизининг 2014 йил август ойигача бўлган ҳолати. (НАСА фотоси)
Орол денгизининг 2014 йил август ойигача бўлган ҳолати. (НАСА фотоси)

Орол денгизининг Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган жанубий қисми охирги 600 йил ичида буткул қуриди.

Буни АҚШнинг Фазо тадқиқотлари маркази - НАСА душанба куни эълон қилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилгача дунёдаги тўртинчи энг катта кўл ҳисобланган.

Сўнгги 40 йил давомида унинг ҳажми икки баробарга қисқариб, сувнинг сатҳи 18 метрга пасайган.

Айни даврда Орол денгизида сув ҳажми беш мартага камайиб, туз миқдори кўпайгани натижасида балиқлар қирилиб кетган.

Октябрь ойида Ўзбекистонда “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро анжуман ўтказилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG