Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:34

Ўзбекистон жамоаси Осиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритди


Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, каноэ бўйича икки марта жаҳон чемпиони Вадим Меньков.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, каноэ бўйича икки марта жаҳон чемпиони Вадим Меньков.

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккита олтин медални қўлга киритди.

Икки марта жаҳон чемпиони Вадим Меньков каноэда 1000 метрлик масофани 3 дақиқа 57 сонияда сузиб ўтиб олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон жамоасининг яна бир аъзоси Алексей Молчанов байдаркада 1000 метрлик масофани 3 дақиқа 39 сонияда сузиб ўтиб мусобақа чемпиони бўлди.

Ҳозиргача Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин, бешта кумуш ва 11та бронда медалини қўлга киритди.

XS
SM
MD
LG