Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:25

Чувашияда ўзбек муҳожирлари кетаётган 2 автобус тўхтатилди


2014 йилнинг 26 сентябрида Чувашия Республикасининг Чебоксари туманидан ўзбек муҳожирларини юртига олиб кетаётган икки автобус тўхтатилди. Москвадан келаётгани аниқланган 100 яқин ўзбек муҳожиридан 26-таси депортация қилинди, яна 34 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Россиянинг Чувашия Республикаси бўйича ФМС бошқармаси минтақада шу йилнинг октябрь ўрталарида “Россия – спорт ўлкаси” номи остида ўтказилажак халқаро спорт форуми арафасида “ноқонуний миграцияга қарши курашга қаратилган оператив-профилактик амалиётлар” ўтказилаётганини хабар қилмоқда.

Мамлакатда муҳожирлар сонини камайтириш ва ноқонунийларини аниқлаш бўйича қилинаётган мазкур "амалиётлар"дар бири давомида 26 сентябрь куни Чебоксари тумани ҳудудидан ўтувчи М7 трассасидан Москва-Тошкент йўналиши бўйича кетаётган автобус тўхтатилди.

“Бу автобус Москва ва Москва вилоятидан Ўзбекистонга ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётгани аниқланди”, дея маълум қилинди республика бўйича Федерал миграция хизмати расмий сайтида.

Озодлик биринчи автобусда 68 нафар ўзбекистонлик бўлганини аниқлади.

Жумладан, 20 нафар ўзбек муҳожири Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб келгани сабабли Чувашия суд идоралари томонидан маъмурий депортация қилиниши тўғрисида қарор чиқарилгани, яна 27 нафарига нисбатан эса Россия ҳудудида яшаш қоидаларини бузганлик айби билан маъмурий протокол тузилиб, улар ҳар бири 2 минг рубл жаримага тортилгани маълум бўлди.

ФМС ходимлари иккинчи автобусдан ҳам Россия миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини аниқланганини маълум қилди. Хусусан, 6 нафар ўзбек муҳожири суд қарори билан депортация қилинди, 7 нафар хорижлик 2 минг рубллик маъмурий жаримага тортилди.

Миграция ходимлари иккинчи автобусда кетаётган ўзбекистонликлардан 2 нафаригина Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаб, меҳнат қилиб кетаётганини билдирди.

- Автобусда кетаётган 23 мигрантнинггина ҳужжатлари жойида бўлиб, улар бемалол ўз йўлини давом эттирди, деди Озодликка исмини ошкор қилишни истамаган ФМС бошқармаси вакили.

XS
SM
MD
LG