Линклар

М.Қосимов: Бош мураббийликдан кетсам ҳам ўзбек футболи учун жонимни бераман

  • Садриддин Ашур

Келишилган ўйинлар боис стадионларда мухлислар сони тобора камайиб кетаётгани айтилади.

Келишилган ўйинлар боис стадионларда мухлислар сони тобора камайиб кетаётгани айтилади.

BahsOnline жонли мулоқотининг 1 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сони учун ўзбек футболи мавзуси танланишига Stadion.uz сайти журналистларининг келишилган ўйинларга қарши бойкоти туртки бўлди. Сиз ҳам бойкотга қўшиласизми ёки йўқ?

Ўзбекистонда кўп минг сонли муштарийга эга бўлган Stadion.uz веб-сайти 27 сентябрь куни ўзбек футболига нисбатан бойкот эълон қилди.

Бу ҳақда сайтда чоп қилинган мақолада айтилишича, сўнгги йилларда ўзбек футболининг тамоман оқсаб қолаётгани, халқаро ўйинлардаги рейтингининг тушиб бораётгани журналистларнинг кескин чиқишига сабаб бўлган:

“Келишилган ўйинлар, тотализаторга ўйинларни тикиш кундан-кунга авж олиб бормоқда. Ҳаммаёқ "театр". Айниқса, мавсумнинг сўнгида бу ҳолат жуда ҳам авж олади. Медаллар учун курашаётган ва Олий лигада қолишни истаган жамоалар таваккал қилишни, мардларча курашишни исташмайди. Келишади, сотиб олади, керак бўлса ҳакамлар билан "ишлайди", деб ёзилади сайтдаги мақолада.

Ўзбек спорт журналистлари мақола сўнгида ЎФФ томонидан келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш бошланмагунича, ўзбек футболи қинғир ишлардан тозаланмагунича ўзбек футболини ёритмаслигини маълум қилади.

Гарчи мақола сайтдан вақтинча олиб қўйилган бўлсада, муаллифлар “келишилган ўйинларга қарши шу пайтгача курашиб келганмиз ва бундан кейин ҳам курашишда давом этамиз”, деб ёзади.

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйинда Саудия Арабистони жамоасига ютқазиб, Осиё чемпионати ўйинларини тарк этгани миллионлаб футбол мухлисларининг ҳафсаласини пир қилди.

Бир гуруҳ мухлислар бунда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовни айбласа, бошқа гуруҳ эса Ўзбекистон футбол федерациясини асосий айбдор деб билмоқда.

Хўш, сиз ўзбек журналистларининг ўзбек футболига нисбатан эълон қилинган бойкотга қўшиласизми ёки йўқ?

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон ва Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизлигининг асосий сабабчиси бош мураббийми ёки бунинг бошқа сабаблари борми?

Баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, ўзбек журналисти Бобур Акмалов иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG