Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 2014 йил ҳолатига кўра ҳар минг нафар эркакка 996 аёл тўғри келмоқда.

Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилганг “Аҳоли ҳақида рақамларда” деб номланган буклетда айтилишича, Ўзбекистонда аёллар сонининг озайиши 1959 йилдан бери кузатилмоқда. 1959 йилда 1000 эркакка 1083 аёл тўғри келган. 1979 йилда ҳар минг нафар эркакка 1054, 1989 йилда эса 1025 аёл тўғри келган.

2014 йил бошидаги ҳолат бўйича Ўзбекистон аҳолиси 30 миллион 492 минг 800 кишини ташкил қилади. Аҳолининг 50,1 фоизи, яъни 15 миллион 277 минг 500 нафари эркаклардир.

Статистика қўмитаси маълумотида айтилишича, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш даражаси аёллар орасида 75,8 йил ва эркаклар орасида 71,1 йилга тенг.

XS
SM
MD
LG