Линклар

Ўзбекистон эски қирғиз паспортлари билан чегарадан ўтказмайдиган бўлди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" ўтказиш пункти.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" ўтказиш пункти.

Ўзбекистон 1994 йил нусхасидаги паспортга эга бўлган Қирғизистон фуқароларини ўз ҳудудига киритишни тақиқлади.

Бу ҳақда маълум қилган Қирғизистон чегара хизматининг билдиришича, мазкур чеклов жорий йилнинг 1 октбяридан кучга киради.

Қирғизистон Чегара хизмати барча қирғизистонликларни эски паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига ўтмаслик зарурлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини бир томонлама равишда ёпиб қўйган. 2010 йилдан бери ёпиқ қолаётган чегара пунктларидан фақат биттасигина чекланган тарзда ишлаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG