Линклар

Ўзбекистон аэропортларида мобил телефон ва компьютерлар текширилади


Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларнинг компьютерини ва мобил телефонини текшириш қоидалари акс эттирилган қарор қабул қилинди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Миллий хавфсизлик хизматининг қўшма қарори 24 сентябрь куни Адлия вазирлигида рўйхатга олинган.

Бундан буён аэропорт назоратичилари йўловчилар ёнидаги мобил телефон, компьютер ва планшетларнинг электр манба жойлашган блоки, кассеталар турадиган ткочаларини, мазкур ускуналарнинг ишлаш қобилиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлди.

Расмий маълумотда айтилишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мана шундай қарор қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG