Линклар

2050 йилга бориб пенсионерлар аҳолининг қарийб 20 фоизини ташкил этади


1 октябрь - Халқаро қариялар куни муносабати билан янги ҳисобот эълон қилган HelpAge International гуруҳига кўра¸ келаси 36 йил ичида Ўзбекистондаги пенсионерлар сони умум аҳолининг 19¸4 фоизини ташкил этади.

Ҳозирда 6¸7 фоизни ташкил қилувчи бу кўрсаткичнинг 2030 йилга бориб 11¸6 фоизга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси тарқатган расмий маълумотга кўра¸ 2014 йилнинг биринчи ярим йили ҳисобига кўра¸ мамлакат аҳолиси 30¸7 миллионни ташкил этган.

Расмий рақамларга кўра¸ Ўзбекистонда аëлларнинг ўртача умр давомийлиги 75,8 йил¸ эркакларники 71,1 йилни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG