Линклар

Тошкентдаги Европа Иттифоқи ваколатхонаси раҳбари Юрий Штерк Белъгия тадбиркорларининг Ўзбекистонга қилган беш кунлик сафари ниҳоясида шундай баëнот берди.

ЕИ расмийсига кўра¸ бундай кенгаш ташкил қилиш Ўзбекистон билан иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги тижорий-иқтисодий¸ сармоя ва молиявий-техник ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Юрий Штерк¸ Ўзбекистон ҳукуматининг тадбиркорлар учун маъмурий процедураларни соддалаштириб¸ хориж валютаси тўлиқ конвертациясини жорий қилиши мамлакатга хориж сармоядорларини жалб қилишнинг энг самарали усули бўлажагини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда валюта алмаштиришнинг бир неча курси сақланиб қолаëтгани¸ хориж тадбиркорлари ўз даромадини хориж валютасига эркин алмаштириш имконидан маҳрумлиги боис¸ Ғарб¸ хусусан¸ ЕИ ширкатлари Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

Айни шу сабаб боис Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган сўнгги ширкатлардан бири Чехия ҳаво йўллари бўлди.

XS
SM
MD
LG