Линклар

АҚШнинг Freedom House ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг янги директори этиб собиқ дипломати ва тадқиқотчи Марк Лэйгон тайинланди. Бу ҳақда чоршанба куни Вашингтонда эълон қилинди. У директорлик вазифасига 2015 йилнинг январидан киришади.

АҚШ Давлат департаментида ишлаган пайтида Лэйгон махсус топшириқлар бўйича АҚШ элчиси лавозимини эгаллаган ҳамда 2007 йилда 2009 йилгача одам савдосини назорат қилиш ва унга қарши кураш бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у инсон ҳуқуқлари, гуманитар масалалар ва БМТ ислоҳоти учун жавобгар бўлган Халқаро ташкилотлар ишлари бўйича бюрода АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Лэйгон АҚШ Халқаро алоқалар кенгашида инсон ҳуқуқлари бўйича катта илмий ходим ҳамдир.

У Freedom House ташкилотини 2010 йилдан буён бошқариб келган Дэвид Крамер ўрнини эгаллайди.

XS
SM
MD
LG