Линклар

Россияпараст айирмачилар бугун эрталаб Донецк аэропортига ҳужум қилди.

Аэропортни назорат қилаётган Украина ҳарбийлари айирмачилар ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши расмийларига кўра, Донецк аэропорти яқинидаги тўқнашувда камида етти нафар айирмачи ҳалок бўлган, ўндан ортиғи яраланган.

Украина ҳарбийлари орасида талафотлар йўқ.

Ҳозир украин ҳарбийлари Донецк аэропортининг ҳар икки терминалини назорат қилаётганликларни айтишмоқда.

Кеча ўзларини Донецк халқ республикаси деб атаётган айирмачилар раҳбари Александр Захарченко ҳафта оҳирига қадар Донецк аэропортини тўлиқ ишғол этишни ражалаётганликлари ҳақида баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG