Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Саудия Арабистонида зиёратчилар Ҳаж амалларини адо этишни бошлади


Саудия Арабистонида дунёнинг 160 мамлакатидан келган 1,4 миллион мусулмон Ҳаж амалларини адо этишни бошлашди.

Бугун тонгдан зиёратчилар Мино водийсига йўл олдилар. Улар орасида беш мингдан зиёд ўзбекистонлик мусулмон ҳам бор.

Арафот тоғига йўлда зиёратчилар Мино водийсида тунайдилар. Бу ерда Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчилар учун чодирлар тиккан.

Мусулмонлар Минода ибодат билан машҳул бўладилар. Саудия Арабистони бу йилги муборак зиёрат мавсумида Исломий давлат экстремистлари тарафидан таҳдидлар кучайиши ортидан хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Бу йил Қурбон ҳайити 4 октябрь кунига тўғри келмоқда.

XS
SM
MD
LG