Линклар

Украина ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари америкалик ҳамкасблари билан ҳамкорликда АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Green Card лотереялари фирибгарлиги билан шуғулланган гуруҳни қўлга олган.

Украина Ички ишлар вазирлигига кўра, мазкур гуруҳ Green Card лотереяларисида қатнашиш учун украин фуқароларининг шахсий маълумотларидан уларни розилигисиз фойдаланган.

Лотерея натижалари чиққач фирибгарлар ғолибларга уларни кодини 12 минг АҚШ долларига пуллашган.

Пул беришга қийналганлар ўз уйлари билан ҳисоблашишган.

Green Card фирибгарлиги билан шуғулланиб келган гуруҳ ўн кишидан иборат бўлгани, улар Украина ғарбидаги Тернопол шаҳридан туриб ноқонуний фаолият олиб борган.

Green Card фирибгарлиги Ўзбекистонда, айниқса Самарқандда кенг тарқалгани ишонилади. Лекин, шу пайтгача бу билан боғлиқ жиноят иши очилгани йўқ.

2015 йил учун Green Card лотереяси 1 октябрь куни эълон қилинди ва унда қатнашмоқчи бўлганлар 3 ноябргача ариза топширишлари мумкин.

1990 йилда Конгресс томонидан қабул қилиниб¸ 1995 йилдан кучга кирган Иммиграция Актига мувофиқ¸ муҳожирлар асос солган АҚШга ҳар йили 55 минг хориж фуқаросининг қонуний келиб¸ яшаб ва ишлашига рухсат этилган.

Бундай рухсат эса¸ АҚШ Давлат департаменти ҳар йилнинг октябрь ойида эълон қиладиган бир ойлик жараëн давомида Green Cardга мурожаат қилган миллионлаб одам орасидан қуръа ташлаш йўли билан ютганларга келаси йил май ойида тақдим этилади.

Кейинги бир неча йил мобайнида йилига 5000 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси¸ Green Card соҳиби сифатида АҚШга кўчиб кетмоқда. Лотереяни ютганлар баробарида улар бевосита оила-аъзоларининг ҳам АҚШда яшаш ҳаққини қозониши инобатга олинса¸ Green Card билан кўчиб кетаëтган ўзбекистонликлар сонининг йилига бир неча ўн мингга етишини тахмин қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG