Линклар

logo-print

Россиянинг Киров шаҳрида ўзбекистонликлардан 142 килограмм носвой мусодара этилди.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари шаҳарнинг марказий бозорида ўтказган рейд пайти носвойфурушлик билан шуғулланувчи гуруҳни фош этган.

Гуруҳ аъзолари ўзбекистонликлар бўлган. Сўнгги йилларда Россияда лаб ёки тилнинг тагига ташлаб чекиладиган тамаки қоришмаси бўлган носвойга талаб ортгани кузатилади.

Россияга носвойни олиб келиш билан асосан Марказий Осиё, мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари шуғулланади. Одатда, улар носвойни Россияга ноқонуний йўллар билан олиб келишади.

Аввалроқ, Россия расмийлари шу тамаки маҳсулотини мамлакатда қонунан тақиқлашга қаратилган ташаббус билан чиқишганди.

Шифокорларга кўра, носвойни сурункали чекиш ошқозон яраси ва саратон касалликларини келтириб чиқаради.

XS
SM
MD
LG