Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:01

МХХ ароғи - "МХХ жасоратини татиб кўр!"


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан "Тошкентвино" комбинати махсус "Праздничная" ("Байрамлик"-таҳр.) ароғини ишлаб чиқарди.

Ярим литрлик, МХХ символикаси туширилган тилларанг шишада, "С днём образования СНБ Республики Узбекистан" (таҳр.- "Ўзбекистон Республикаси МХХ ташкил этилган кун билан табриклаймиз") деган ёзув ҳам битилган.

"Тошкентвино" комбинатига кўра, бу ароқ МХХ буюртмасига биноан ишлаб чиқарилган, аммо эркин сотувга қўйилмаган.

Ўзбекистоннинг ўзида қуйилган бу ароқ одатий 40 фоизлик қувватга эга.

Ижтимоий тармоқларда МХХ ароғи атрофида турли ҳазиллар пайдо бўлди.

Масалан ароқ брэндинги учун "Бўлай десанг мустақил, СНБ билан юзта қил!", "МХХ жасоратини татиб кўр!", каби слоганлар таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: алкоголь ичимликларини суиистеъмол қилиш соғлиғингиз учун зарарли.

XS
SM
MD
LG