Линклар

logo-print

Россиянинг Тверь шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотган ўзбекистонлик икки аёл – 40 ёшли она ва унинг 20 ёшли қизига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Тверь вилояти бўйича бошқармасига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати маълум қилди.

Сотилган чақалоқ икки аёлга ҳам бегона эмас – бирининг невараси, иккинчисининг ўз фарзанди. Она-бола 30 сентябрь куни Твердаги туғруқхоналардан бирида дунёга келган қизалоқни 400 минг рубль эвазига “харидор”га топширишган. Улар чақалоқни сотишни аввалдан режалаштирган бўлган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG