Линклар

Туркия парламенти ҳукуматга Ироқ ва Сурияда амалиёт ўтказиш ҳуқуқини берди


Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон парламентда сўз сўзламоқда, 1 октябрь, 2014 йил.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон парламентда сўз сўзламоқда, 1 октябрь, 2014 йил.

Туркия парламенти ҳукуматга Ироқ ва Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳуқуқини берди.

Мазкур масала Туркия парламентида бир йилдан бери муҳокама қилиб келинаётган эди. Туркия парламентининг қарори Сурия ва Ироққа турк қўшинлари киритилиши мажбурий эканини англатмайди, лекин Анқарага зарур бўлиб қолган ҳолатда, Сурия ва Ироқда ҳарбий амалиётлар ўтказишга рухсат беради.

Айни пайтда Ироқ ва Сурияда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция “Исломий давлат” жанггариларига қарши амалиётлар ўтказмоқда. Туркия бу амалиётларга қандай тарзда кўмак кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас.

Яқин кунларда бу масалани муҳокама қилиш учун Вашингтон расмийлари Анқарага ташриф қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG