Линклар

Ҳамид Карзайнинг акаси коррупцияга аралашганликда гумонланмоқда


Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон коррупцияга қарши кураш ташкилоти собиқ президент Ҳамид Карзайнинг яқинлари ҳамда вице президентлардан бири Афғонистондаги йирик тижорат банкидан 663 миллион доллар маблағни товламачилик йўли билан ўзлаштириб олган 19 одам қаторида рўйхатга олинганини билдирди.

Коррупцияга қарши кураш бўйича мустақил қўмита мамлакатнинг янги президенти Ашраф Ғаний Кобул Банк билан боғлиқ жанжал юзасидан аввал тўхтатиб қўйитлган терговни қайта бошлаш тўғрисида кўрсатма берганидан сўнг мана шу маълумотни эълон қилган.

Собиқ президентнинг акаси Маҳмуд Карзай банкдан 22, 2 миллион доллар олган ва пулнинг 13,4 миллион долларини қайтарган. Маҳмуд Карзай айни пайтда банкдан ҳеч қандай қарзи йўқлигини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG