Линклар

Бугун Ҳонг Конгда ислоҳат талаб қилаётган намойишчилар билан ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашув юзага келди.

Хабарларга кўра, юзлаб одам намойишчилар лагерига ҳужум қилиб, норозиларнинг шиорлар ёзилган плакатларини йўқ қилган.

Можарони бартараф қилиш учун томонлар ўртасига полиция тушган.

Демократик ислоҳатлар тарафдорлари агар намойишчиларга нисбатан "уюштирилган ҳужумлар"га чек қўйилмаса, ҳукумат билан келишувларни рад қилишларини маълум қилишди.

Ҳонг Конгдаги талабалар 26 сентябрдан бери демократик ўзгаришлар талаби билан норозилик намойишларини ўтказмоқда. Норозилар Ҳонг Конг ҳукуматидан сайлов тизими ислоҳотларини муҳокама қилиш учун улар билан учрашишни талаб қилмоқда.

Демократия тарафдорлари бўлган норозилар расмий Пекиннинг 2017 йилда Ҳонг Конг шаҳар ҳокими сайловидан олдин ислоҳотларни чеклаш қарорига қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG