Линклар

Бугун Британия Бош вазири Дэвид Камерон аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга борди.

Кобулда Афғонистоннинг янги президенти билан учрашган Камерон Британия 2017 йилгача Афғонистонга ҳар йили 287 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам беришни ваъда қилди.

Камерон Ашраф Ғани Афғонистон президенти сифатида қасамёд қилганидан бери бу мамлакатга ташриф буюрган биринчи дунё лидери бўлди.

Британия Бош вазири Афғонистон ҳарбийлари билан елкама-елка туриб жанг қилган пайтда ўлган барча хорижий аскарлар, жумладан, британиялик аскарлар хотирасини ёд этди.

Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар пайтида 453 нафар британиялик аскар ўлган.

Британия АҚШдан кейин Афғонистонга энг кўп қўшин киритган иккинчи мамлакат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG