Линклар

Андижон вилоятида бу йил ҳам мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига автобус ва маршрут таксилари бепул хизмат кўрсатадиган бўлди.

Айрим кам таъминланган оилалар иқтисодий муаммо боис фарзандларининг мактабга мунтазам қатнашини таъминлай олмаслик ҳолатлари кузатилади.

Бепул автобус ташкил қилиш орқали ўқувчиларнинг ўқув машғулотларидаги давомадини яхшилашга эришиш режалаштирилган.

Расмий маълумотга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган автобус ва йўналишли таксилар таътил кунларидан ташқари эрталаб соат 6.30 дан 9.00 га қадар ҳамда кундузи соат 11.00 дан 16.30 га қадар ўқувчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Ўтган йили худди шундай тажриба Андижондан ташқари Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам жорий этилганди.

XS
SM
MD
LG