Линклар

logo-print

“Исломий давлат” жанггарилари британиялик Алан Хеннингни бошини танасидан жудо этгани акс этган видео 3 октябрь куни Интернетда пайдо бўлди.

Инсонпарварлик ташкилотларига кўнгилли ўлароқ такси ҳайдовчиси бўлиб ёлланган 47 ёшли Хеннинг ўтган йил декабрь ойида Туркия ва Сурия чегарасини кесиб ўтганида жанггарилар тарафидан гаровга олинганди.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўз ватандоши Хеннингнинг вахшийларча ўлдирилишини қоралади ва қотиллар ушланиб, жазога тортилишини айтди.

Сўнгги ойларда Ироқ ва Сурияда йирик ҳудудларни қўлга киритган Исломий Давлат бир қанча америкалик ва британияликни қатл этди.

Сўнгги видеода Инглиз тилида гапирган жангари навбатдаги қурбон америкалик Питер Кассиг бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

ИД жанггарилари АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Ироқ ва Суриядаги позицияларини бомбалашни бас қилишни талаб этмоқда.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Ироқдаги ИД мавқеъларига август ойи оҳирларидан буён ҳаво зарбаларини амалга ошириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG