Линклар

Халқаро Амнистия Ўзбекистондаги қийноқларга қарши кампания бошламоқчи


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти 21 октябрдан Ўзбекистондаги қийноқларга қарши кампания бошлашини билдирди.

Мақсад қийноқларга қарши БМТ конвенцияси талабларини бажаришга Ўзбекистонни кўндиришдан иборатдир.

Ташкилот эксперти Жулия Холлга кўра, бир ярим йилга мўлжалланаётган кампания доирасида Ўзбекистондаги қийноқ фактлари ҳужжатлаштирилиб, БМТга топширилади.

1995 йилда Ўзбекистон БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини имзолаганига қарамай, қийноқлар мунтазам равишда давом этаётгани айтилади.

БМТнинг қийноқлар бўйича маърузачиси Ўзбекистонда қийноқлар систематик эканини айтган.

XS
SM
MD
LG